Доминика Цибулкова рақибини кутмоқда

Словакиялик теннисчи Доминика Цибулкова "US Open" турнирининг учинчи босқичида иштирок этадиган бўлди.

Доминика мусобақанинг иккинчи даврасида тайванлик Се Су-Вейни уч сетда 7:6, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Цибулкова навбатдаги босқчида германиялик Анжелик Кербер, ёки швециялик Йоханна Ларссонга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Минбар

Барча блоглар