Дональд Трамп Ҳабибнинг марҳум отаси ҳақида нималар деди?

  • 16 июнь, 19:11
  • 0
  • MMA

АҚШ нинг 45 президенти, Республикачилар партиясидан президентликка амалдаги номзод Дональд Трамп собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашуви ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Биласизми, Ҳабибнинг отаси ўз ишига жуда пухта эди. Шу боис, унинг ўғли бир раундда ҳам ютқазмади. Ҳабиб билан учрашувимизга келсак, бу ажойиб бўлди, баъзи нарсалар ҳақида гаплашиб олдик. Ҳабиб менинг севимли жангчим, у жуда истеъдодли", - деди Трамп Logan подкастида.

 Эслатиб ўтамиз, Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов 2020 йилнинг ёзида коронавирусга чалиниб вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!