Дониёр Абдуманнопов "Андижон" билан шартномасини узайтирди
"Андижон"нинг янги мавсум учун таркибни яхшилаб шакллантириш жараёни давом этмоқда ва янги таклиф қилинаётган ижрочилардан ташқари ўтган йили ўйнаган футболчилардан шартномасини узайтираётганлари ҳам бор.
Жумладан, мухлисларнинг меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов билан амалдаги келишув жорий йилги мавсум учун ҳам амал қилади ва томонлар бу борада бир тўхтамга келдилар. Бу хусусида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Биласизлар, Абдуманнопов асли Андижон фарзанди ва айнан “Андижон” клуби тарбияланувчиси саналади.
У 2018-2021 йиллар мобайнида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. 2025 йили эса яна сафимизга қайтди. Дониёр ўтган йили 38 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та ассистни бажарди.
Умумий ҳисобда эса Абдуманнопов “Андижон” либосида фаолияти давомида 72 та ўйинда майдонга тушган ва жами 10 та гол урган.



Фикрлар