Дониёр Салиев жаҳон рекордини ўрнатди ва олтин медалга сазовор бўлди!
Яна рекорд, яна олтин медаль!
Франция пойтахтидан яна бир хушхабар! Эркаклар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган пара атлетимиз Дониёр Салиев 7 метр 47 см натижа билан навбатдаги олтин медални делегациямиз ҳисобига қўштириб қўйди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, спортчимиз ушбу натижаси орқали жаҳон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.


Изоҳлар (0)