Донна Векич: Ёш теннисчи қизларда муаммолар бор

Хорватиялик теннисчи Донна Векич ёш авлодни қайд этаётган натижалари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Топ-20да бир қатор 21 ёшгача бўлган теннисчилар бор. Бироқ уларнинг айримларига, Наоми Осака ва Елене Остапенко каби катта турнирларда зафар қучиш насиб этади. Шу сабабли ҳам мен ёш теннисчиларнинг барчаси бир маромда ўйин кўрсата олмайдилар деб айта оламан.

Албатта, уларнинг фаолиятида ҳам ёрқин воқеалар бўлади, лекин улар бир маромда йил бўйи шу тарзда давом эта олмайдилар. Лекин аёллар теннисида ҳарқандай теннисчи, ҳарқандай рақибини енгиши мумкин. Бу эса мени қувонтиради", - дейди Векич.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар