Доннарумма имтихонга кириш ўрнига рафиқаси билан Ибицага дам олишга кетди
Ads

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма институт имтихонига киришнинг ўрнига, рафиқаси билан Ибица оролига дам олиш кетди. Бу ҳақда Бухгальтерлик ҳисоби институти профессори Эльд Фрох айтиб ўтди.

“Бу институтга, имтиҳон комиссияси ва талабаларга нисбатан ҳурматсизликдир. Мистер Доннарумма ўқиш учун қўшимча вақт сўраган эди. Таълим вазирлиги спорт билан шуғилланувчи кимсаларга шундай имконият тақдим этади. Унинг ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатидаги иштироки сабаб, унинг имтихон топшириш муддатини ўзгартирган эдик. Бироқ Жанлуиджи рафиқаси билан Ибицага кетди.

Айтишим мумкинки, Доннаруммадан бошқа, рўйҳатда бўлган 57 нафар номзод ўз имтихонларини топширди.

У Ибицага кетиш олдидан, эртасига имтихони борлигини эслаши керак эди”, – деб айтиб ўтди профессор.