Доннарумма
Ads

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма “Милан” клуби билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича, янги келишув шартига кўра 18 ёшли дарвозабоннинг компенсация суммаси 100 млн еврони ташкил этади. Агар, “Милан” келгуси мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаган тақдирда, харидорлар Доннаруммани 50 млн еврога сотиб олишлари мумкин.

Маълумот учун, энди Доннарумманинг маоши йилига 6 млн еврони ташкил этади.