Доннарумма "Милан"дан кетишни хоҳламаяпти

"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммада жамоадан кетиш истаги йўқ. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли италиялик посбон "россонерилар" биоан амалдаги шартномасини 2023 узайтирмоқчи. Аммо, янги шартномада 2024 йилда унинг товон пули 60 млн евро этиб белгиланиши ёзиб қўйилиши шарт. Айни дамда “Милан” ва футболчининг агенти Мино Райола ўртасида қизғин музокаралар кетмоқда.

Доннарумма жорий мавсум “Милан” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!