
Доннарумма Мусиалага етказган жароҳати бўйича яна бир бор мурожаат қилди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/4 финалида ПСЖ – "Бавария" (2:0) ўйини давомида жиддий жароҳат олган Жамал Мусиалага доир воқеага ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ўз муносабатини билдирди.
"Бу воқеа мени қаттиқ шокка туширди. Мен ҳеч қачон Мусиалага шикаст етказмоқчи бўлмаганман, асло", — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди италиялик посбон
Эслатиб ўтамиз, Мусиала биринчи тайм охирида Доннарумма билан тўқнашиб, оғир жароҳат олди — унинг чап оёғи ноодатий ҳолатда эгилиб кетди. Маълумотларга кўра, унинг ушбу жароҳатдан фориғ бўлиб, яна сафга қайтиши 4-5 ойни талаб қилиши мумкин.
Фикрлар