Доннарумма номаълум муддатга сафдан чиқди
"Милан"нинг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жиддий жароҳат олди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда 20 ёшли посбон кеча А Сериянинг сўнгги 38-туридан ўрин олган СПАЛга (2:3) қарши баҳсда шикастланган. Унинг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма жорий мавсум “Милан” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 32та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар