Доннарумма ПСЖга ўтади

Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романо "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ПСЖ билан шартнома имзолаши ҳақида маълум қилди.

Манбага кўра, битим "муқаррар" деб баҳоланмоқда ва тез орада имзоланади. Француз клуби Доннаруммани “Евро-2020”га тайёргарлик кўраётган Италия терма жамоаси қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтказишни режалаштирмоқда.

22 ёшли Доннарумма ўтган мавсум А Серияда жами 37 та ўйинда иштирок этди ва ушбу учрашувларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бундан аввалроқ Жанлуижига “Барселона” асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган эди. Бироқ парижликлар нисбатан яхшироқ таклиф эвазига уни ўз томонига оғдириб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!