Доннарумма ёзда "Милан"ни тарк этмоқчи

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, ёш дарвозабон клуб раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашиб бормоқда ва мавсум якунида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

“Наполи”нинг Пепе Рейна билан яқин кунларда эълон қилиниши керак бўлган шартнома кўп жиҳатдан Доннарумма билан боғлиқ. Испаниялик футболчи янги мавсумда жамоанинг биринчи рақамли посбони бўлади. Италиялик футболчи трансфери учун “Милан” 60 млн евродан кам олмоқчи эмас.

19 ёшли Доннарумма бу мавсум Италия “А” сериясида 27 ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!