Доннаруммага “Сити”га ўтишни энг “ишкал” футболчи айтган экан...

  • 03 Nov 16:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италия терма жамоасининг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг сўнгги паллада “Пари Сен-Жермен”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтгани ёзнинг энг аҳамиятли ва муваффақиятли трансферларидан бўлди.

Tecno

26 ёшли голкипер “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтишдан олдин илгари бу жамоада ўйнаган Марио Балотелли билан маслаҳатлашганини айтди.

-  Мен Марио билан Италия терма жамоасидаги фаолиятидан танишман. У менга “Манчестер Сити”га ўтишни маслаҳат берди ва бу клуб ҳақида фақат яхши сўзлар айтди.

Асосан, мен гаплашган “Сити”нинг барча собиқ футболчилари ҳам фақат ижобий фикр билдиришди. Шу сабаб қарор қабул қилиш мен учун осон бўлди.

Умид қиламанки, мен бу ерда кўп йиллар давомида ўйнайман ва клуб тарихининг бир қисмига айланаман, - деди Доннарумма City Report нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Марио Балотелли “Манчестер Сити” сафида 2010 йил ёзидан 2013 йил бошигача ўйнаган эди. Италиялик ҳужумчи ўзининг оғир характери туфайли турли кўнгилсизликларга аралашиб қолиши билан ҳам ном чиқарган.

Comments

You must be logged in to commet!