Донни Ван де Бек:
Ads

"Аякс" ярим химоячиси Донни Ван де Бек Голландия чемпионатининг "Витесс" билан учрашувидан кейин (2: 2) унинг "Реал" га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

"Менинг агентим уларнинг вакиллари билан гаплашгани рост ва "Реал" клуби "Аякс" билан музокара ўтказаётгани ҳам хақиқат. Бу борада бошқа маълумот бера олмайман.

"Аякс" мухлислари "Донни яна бир йил қол" деб бақириши.

Ҳа, мен эшитдим. "Реал" фаолиятимни давом эттириш учун ажойиб клуб. Аммо, "Аякс" ҳам ажойиб. Кўрамиз," - деди футболчи.