Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Допингчи" юлдузга олтита клубдан чорлов бўлди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Унинг келажаги қандай бўлади?

Бир қатор клублар «Челси» билан ҳужумчи қанот ҳужумчиси Михаил Мудрикнинг эҳтимолий трансфери бўйича алоқага чиқди. Бу қизиқиш унинг допинг иши бўйича дисквалификация муддати кутилмаган тарзда муддатидан олдин тугаганидан сўнг кучайгани айтилмоқда. 

The Sun нашри маълумотича, Украина терма жамоаси аъзосини Англия Премьер-лигасининг уч жамоаси ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда.

Манбаларга кўра, ушбу клублар орасида АПЛнинг янги иштирокчиси «Ковентри» ҳам бор. Жамоани собиқ «Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бошқармоқда. Лэмпард қўл остида Мудрик олдинроқ саккизта учрашувда майдонга тушган. 

Шунингдек, футболчига Европа қитъасидан яна уч клуб назар солаётгани қайд этилмоқда. Аввалроқ «Челси» матбуот хизмати Мудрик жамоанинг йиғинларига қўшилганини маълум қилган эди.

Мудрик 2024 йил декабридан, яъни дисквалификация эълон қилинган пайтдан бери жамоадан алоҳида тартибда машғулот олиб борган. Хабарларга кўра, «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо футболчига ўзини кўрсатиш учун вақт бериш ниятида. Шундан сўнг у Мудрикнинг келажаги бўйича — тўлиқ трансфер, ижара ёки жамоада қолдириш ҳақида якуний қарор қабул қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ