Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи

"Marca" нашрининг хабар қилишича, Германиянинг "Боруссия Дортмунд" жамоаси "Барселона" хужумчиси Малкомни сотиб олмоқчи.

Манбаанинг маълум қилишича, немислар футболчи учун 42 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби 22 ёшли форвардни "Бордо" клубидан 41 млн евро эвазига сотиб олганди.

Малком "Барса" учун 24 учрашув ўтказиб, 4 та гол урди ва 2 бор голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!