Достон Турсуновга япон клубига ўтишни ким маслаҳат берди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Достон Турсунов жорий ҳафта Япониянинг биринчи дивизиони вакили – “Ренофа Ямагучи” жамоаси билан шартнома имзолади. SPORTS.uz сайти муҳбири эса ушбу футболчи билан боғланиб, унинг бу борадаги фикрлари билан суҳбатлашди.

Истеъдодли футболчимиз суҳбат давомида япон клубига ўтишни унга ким масалаҳат берганини ҳам айтди.

- Достон, Япониянинг “Ренофа Ямагучи” клуби билан шартнома тузганингиз кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди. Айтинг-чи, сизни кунчиқар юртга етаклаган нарса нима бўлди?

- Японияликларнинг қизиқиши ҳақида айтишди ва у ерга бордим. Японияга мени нима етаклади? Япония футболи шахсан ўзимга ёқади. У ерда Фозил Мусаев ҳам ўйнайди. Фозил ака Японияда ўзингни кўрсатсанг, бу ердан Европага кетишинг осонроқ бўлади дегани учун ушбу таклифни танладим.

Достон Турсунов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!