Достонбек Турдиев Таиландда мезбон боксчини ер тишлатди

  • 9 декабрь, 2018, 10:43
  • 0
  • Бокс

Аввал хабар берганимиздек енгилмас нокаутчимиз Достонбек Турдиев кеча 8 декабрь куни Таиландда “2018 IBF Silk Road” турнирида мезбон боксчи Комсан Полсанга қарши рингга кўтарилди. 

Жанг одатдагидек боксчимизнинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз ушбу жангда ғалаба қозониб, IBF чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!