"Драган Черан адашиб келиб қолган"

“Пахтакор” клубининг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши легионер мақомини ҳамон ўзида сақлаб турибди.

Клубнинг собиқ спорт директори Жаъфар Ирисметов куни кеча сайтимизга берган интервьюсида қатор мавзуларда фикр билдириб, Черан масаласида ҳам тўхталди.

“Масалан, ОЧЛдаги рақибларимизда шундай эдики, уларнинг битта футболчиси бизнинг бюджетимиздан кўп пул оларди. Албатта, ана шундай ўйинчилар ўйин тақдирини ҳал қилиб кетишади. Мисол учун битта футболчиси учта гол уряпти, бизга. Йигитларимиз яккама-якка вазиятдан гол ура олмаяпти, улар эса йўқ жойдан уришяпти. Бу футболчининг маҳорати билан боғлиқ. Бундай даражадаги ўйинчиларни жалб қила олмаймиз. Хориждан максимал равишда бюджетга қараб олиб келинади. Бизга Европадан келаман деган ўйинчилар ўйлашимча йўқ. Драган Черан адашиб келиб қолган (кулади). Ўзбекистонда бошқа кучли легионерни кўрмаяпман”, - дея фикр билдирди, Ирисметов.

Жаъфар Ирисметов Россияда нега шов-шув бўлиб кетди? "Пахтакор"даги вазият, клубдан нега кетгани, Шацких билан муносабати ҳақида очиқ гапирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
фанат.уз
17/08/2022 18:39
Станоевич пахтакорга утса энг зур легионер булади