Драган Черан: "Динамо" яхши ўйнади ва чемпионатда яна бир бор кучсиз жамоанинг йўқлигига исбот бўла олади"

“Пахтакор” клуби иккинчи даврани “Динамо”га қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобидаги қийин ғалаба билан якунлай олди.

Доимгидек, “Пахтакор” сардори Драган Черан учрашувни фаол ўтказди ва гол урди. Ҳужумчи учрашув борасида қуйидагиларни айтди:

- Кучли ва мотавицияси юқори бўлган жамоага қарши қийин ўйин бўлди. Улар бизга қарши яхши ўйин кўрсатишди ва бу чемпионатда яна бир бор кучсиз жамоанинг йўқлигига исбот бўла олади. “Динамо” тўп назоратини янги услубини кўрсатди ва ҳужумкор ўйин намойиш қилди.

“Пахтакор” доим кучли ва фаворит бўлган. Олдинги 2-3 та учрашувда режаларимиз ўхшамади, пасайиш кузатилди. Лекин бу нормал ҳолат. Қачонки, сен катта клубда, мақсади юқори клубда ўйнасанг, буни масъулияти ҳам катта бўлади.

Жамоамизга қўшилган легионерлар тезда киришиб кетишди. Ишонаманки, улар жамоамизга ёрдам бера олишади, - деди Черан. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!