Драган Черан: Кейинги учрашувда яхшироқ футбол кўрсатишга интиламиз
Осиё Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Трактор" учрашувида номинал меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" етакчиси қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Биринчи беллашув доим қийин кечади. Мусобақага мослашиб олиш талаб этилади. Ҳаво, иқлим, шароитларга кўникиш зарур. Икки тўп фарқи билан ортда борганимизга қарамай, вазиятни ўзгартирдик. Кейинги учрашувда яхшироқ футбол кўрсатишга интиламиз".
Маълумот учун, сербиялик футболчи "шерлар"нинг биринчи голига муаллифлик қилди. Бироқ якунда бу гол жамоаси ғалабаси учун етарли бўлмади.
Фикрлар