Дракслерни Россияга чорлашмоқда

ПСЖ ҳужумчиси Юлиан Дракслер фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Нобель Арустамян хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли германиялик футболчига "Зенит" ва "Краснодар" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам еврокубоклар бошланишидан аввал таркибни кучайтириб олмоқчи.

Айни дамда питерликлар Дракслер учун ўтказилаётган музокараларда фаоллик кўрсатмоқда.

Юлиан Дракслер ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 143 та ўйинда майдонга тушди ва 21 та гол ҳамда 32 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи 24 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!