Дрис Мертенс:
Ads

“Наполи” форварди Дрис Мертенс кеча А Сериянинг 2-туридан ўрин олган “Милан”га (3:2) қарши ўйиндан сўнг қўлга киритилган қийин ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

“Бизда кучли жамоа шаклланган. Ўтган мавсум биз 91 очко тўплашга муваффақ бўлдик. Энди биз фақат олға қадам босиб, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугун эса биз ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман.

Стадионда минглаб ишқибозларни кўрганимдан ҳурсандман. Чунки, ҳозир август ва кўпчилик пляжларда дам олмоқда. Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Айнан улар бугунги жангда ғолиб чиқишимизга ёрдам беришди”, - дейди бельгиялик футболчи.