Дрис Мертенс “Наполи” билан шартномасини узайтиради
Италиянинг “Наполи” жамоаси ҳужумчиси Дрис Мертенс неаполликлар билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports Italia нашри маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, бельгиялик футболчи амалдаги келишувини 2020 йилгача узайтиради. Унинг йиллик маоши 2 миллион евро қилиб берлиланади.
Аввалроқ, Бельгия терма жамоаси аъзосига Россиянинг “Зенит” ва Европанинг бошқа клублари ҳам қизиқмоқда.
Маълмот учун, Дрис Мертенс “Наполи” сафида 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у Италия чемпионатининг 16 та ўйинида 11 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар