Дрогба: "У Кантега ўхшайди"
Дидье Дрогба Антуан Гризманнинг Марокашга қарши ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида илиқ фикр билдирди.
"Антуан мени ҳайрон қиолдирди. У ақл ҳамда маҳоратга эга бўлган футболчи. У Гризманндан кўра кўпроқ Кантега ўхшайди", - деди собиқ "Челси" футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, "аристократлар" ярим ҳимоячиси Нголо Канте жаҳон чемпионатини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.
"Атлетико" форварди Марокашга қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мундиалда ёрқин ўйин кўрсатаётган футболчилардан бири бўлиб турибди.
Фикрлар