"Dubai Cup". Ўзбекистон бугун Вьетнам билан ўйнайди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси "Dubai Cup" халқаро турнирида иштирок этмоқда.

Бугун Темур Кападзе шогирдлари турнирдаги учинчи учрашувни ўтказади. Вакилларимизга Вьетнам  ёшлари рақиблик қилади.  Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да старт олади. Мазкур баҳс "Ал Авир" ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, олимпия терма жамоамиз ушбу турнирдаги илк ўйинда Саудия Арабистонига имкониятни бой берган. Учрашув 2:0 ҳисобида саудияликлар ғалабаси билан якунланганди. 

Иккинчи баҳсда ҳамюртларимиз мезбон БАА U-23 терма жамоаси билан куч синашган. Якунда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекканди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!