Дуглас Коста А Серияга қайтиши мумкин

"Бавария" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган "Ювентус" футболчиси Дуглас Коста А Серияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, 30 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи хизматига "Милан" қизиқиш билдирмоқда. "Россонерилар" Дугласни январдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Жорий мавсум Коста 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ҳамда 2 голга ҳаммуаллифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!