Дуглас Коста АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста тез орада "Вулверхэмптон"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бразилиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш аллақачон АПЛ клуби билан музокараларни бошлаб юборган. Туринликлар ҳам ушбу трансферга рози. Агар Коста жамоадан кетса, “Юве” унинг ўрнига Федерико Кьеза ("Фиорентина"), Стефан Эль-Шаарави ("Шанхай Шеньхуа") ёки Янник Феррейра Карраскодан ("Атлетико") бирини олиб келмоқчи.

30 ёшли Коста “Ювентус” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 102 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 21 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!