Дунёнинг энг кекса футболчиси жамоасини ўзгартирди

54 ёшли япониялик ҳужумчи Кадзуеси Миура “Йокогама” клубидан “Судзуку Пойнт Геттерс”га кўчиб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатмоқда.

Дунёнинг энг кекса футболчиси ҳисобланган Миура учун келаси мавсум профессионал фаолиятидаги 37-мавсум бўлади. “Судзуку Пойнт Геттерс” эса унинг учун 15-клубга айланади.

Кадзуеси Миура бунгача “Сантос”, “Палмейрас”, “Матсубару”, КРБ, “XV де Жау”, “Коритибу”, “Верди Кавасаки”, “Женоа”, “Кроация”, “Кёто Пурпле Сангу”, “Виссел Кобе”, “Йокогама” ва “Сидней” клубларида ўйнаган. У Япония терма жамоаси сафида 89 та ўйин ўтказиб, 55 та гол урган. У 2 карра Япония ҳамда Хорватия чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!