Дунёнинг энг кўп соврин ютган футболчиси қамоқхонада нима ишлар қилмоқда?
Дани Алвес қамоқхонада якуний ҳукмни кутмоқда, лекин унинг ҳам бўш вақти кўп ва камерадошлари билан мулоқотга муҳтож. Бу қизиқ бир ҳодисага олиб келди - “Барселона”даги мухлислар дўконларида унинг футболкалари сотуви кескин ошди, гарчи илгари унинг футболкалари умуман сотилмаган бўлса-да.
Мухлислар эса сотиб олинган ушбу футболкаларни қамоқхона маъмурияти орқали футболчига топширишади, у эса ўз исми ёзилган либосларга имзо қўяди. Бундан ҳамма фойда кўради. Қамоқхона маъмурияти шу орқали муқаррар бўлиши мумкин бўлган кескинликни енгиллаштиради, ўйинчи ташқаридан қўллаб-қувватлашни ҳис қилади, мухлислар эса дастхат олишади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси тунги клубда аёлни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Унга 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Фикрлар