Дунёнинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячилари аниқланди
Британиянинг "FourFourTwo" портали дунёнинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячилари рейтингини эълон қилди.
Унда биринчи ўринни "Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд эгаллади. ПСЖнинг марокашлик аъзоси Ашраф Ҳакими иккинчи ўринда. Кучли учликни “Байер” ҳимоячиси Жереми Фримпонг якунлади.
Ушбу рўйхатда қуйидаги ўйинчилар бор: Жоау Кансело ("Барселона"), Бен Уайт ("Арсенал"), Педро Порро ("Тоттенхэм"), Киран Триппьер (Ньюкасль), Кайл Уокер ("Манчестер Сити"), Науэль Молина ("Атлетико Мадрид") ва Дензел Дюмфрис ("Интер").
Фикрлар