Дунёнинг энг қиммат дарвозабонига сўнгги имкон берилади

Испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг "Челси"даги тақдирига мавсум охирида нуқта қўйилади.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, агар Кепа мавсумнинг қолган учрашувларида қўпол хатоларга йўл қўйишда давом этса, у ҳолда “аристократлар” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард раҳбариятдан янги дарвозабон сотиб олишни сўрайди.

Бундан аввалроқ, Лондон гранди Аррисабалага ўрнига "Аякс" посбони Андре Онанани олиб келмоқчилиги ҳақида ҳам турли хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” Аррисабалагани 2018 йилда “Атлетик”дан 80 млн еврога сотиб олган эди. У айни дамда дунёнинг энг қиммат дарвозабони ҳисобланади.

Кепа жорий мавсум 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 41 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!