Дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Олимпиадада иштирок этмаслиги мумкин

Гап шундаки, британиялик теннисчи икки карра Олимпиада ўйинлари олтин медали сохиби Энди Маррей "Париж-2024" Олимпиада ўйинларида қатнашмаслиги мумкин. Маррей жуфтлик баҳсларида иштирок эта олмаса, Олимпиададан воз кечиши мумкинлигини айтди. 

Кеча 11 июнь куни британиялик спортчи Штутгарт шахрида бўлиб ўтган турнирнинг биринчи даврасида америкалик Маркос Жиронга 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Маррей рейтинг бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга кирита олмайди. Бироқ яккалик баҳсларида "Катта Дубулға" ғолиби ва ўтган Олимпия чемпиони сифатида "Wild Card" олиш ҳуқуқига эга. 

Жуфтликлар баҳсида Буюк Британия терма жамоаси Жо Солсбери - Нил Скупски жуфтлигига имконият бермоқчи.

“Мен жуфтликлар билан вазият қандай кечаётгани ва яккалик баҳсларига кирсам, ўйнайманми ёки йўқми, ҳали 100 фоиз  амин эмасман. Мен хозир танам билан боғлиқ муаммоларни ҳис қиляпман. Бел қисмимда бир қанча муаммолар бор эди. Шунинг учун, фақат яккалик мусобақаларида қатнашишим ҳақида бирор нарса дея олмайман”, -  деди Маррей Штутгартда бўлиб ўтадиган турнир олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Собиқ дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Маррей яккалик баҳсларида қаторасига тўртта ўйинда мағлуб бўлди. "Ролан Гаррос"да Энди Даниел Эванс билан жуфтлик турнирида ўйнади.  Британияликлар биринчи босқичда мағлуб бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!