Душан Влаховичга Ла Лиганинг гранд клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда

  • 24 Oct 15:27
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович 2026 йилда "Барселона" сафини тўлдириши мумкин. "Fichajes" нашрининг маълумотига кўра, сербиялик форвард каталонияликларнинг асосий трансфер мақсадига айланган.

Tecno

Манбага кўра, 25 ёшли Влахович "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортган. Турин клуби 2022 йилда уни "Фиорентина"дан 80 миллион еврога сотиб олган эди.

Айтилишича, Влаховичнинг ўйин услуби "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка жуда ёқади.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг "Ювентус" билан тузган шартномаси 2026 йил ёзида ниҳоясига етади.

Comments

You must be logged in to commet!