
"Dushanbe Grand Slam". Бугун 4 нафар ҳамюртимиз медаллар учун татамига чиқади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида старт олган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг биринчи кунги саралаш беллашувлари якунига етди.
Терма жамоамиз аъзоларидан 4 нафари кечки финал блокида медаллар учун курашни давом эттиради. Қувонарлиси, -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муҳайё Аҳматова финалга етиб келди. У олтин медал учун кечадиган беллашувда жамоавий баҳсларда икки карра Олимпиада чемпиони, яккаликда кумуш ҳамда бронза медаллари совриндори, франциялик машҳур дзюдочи Амандин Бушарга қарши татамига чиқади.
Ҳамюртларимиздан Улбусин Ҳакимова (-48 кг), Асадбек Мисиров (-60 кг) ва Артём Штурбабин (-66 кг) Душанбе Гранд Слам турнирининг бронза медали учун баҳс олиб боришади. Финал блоки соат 17:00да бошланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Comments