Двалишвили ўта енгил вазн тоифасидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди. Бу чемпион Шон O'Мэлли эмас

  • 15 июнь, 15:58
  • 0
  • MMA

UFC нинг ўта енгил вазн тоифаси рейтингида биринчи рақамли жангчи –  грузиялик Мераб Двалишвили америкалик Кори Сендхагенни дивизиондаги энг хавфли жангчи, деб атади.

"Кори Сендхаген Шон сингари узун қўлларга эга. O'Мэлли чемпионлик йўлида рақибларини осонгина мағлуб этди, аммо жиддий рақиблар билан деярли жанг қилмади. Лекин энди у чемпионлик унвонини ТОП йигитларга қарши ҳимоя қилиши керак. Бизнинг дивизионда кучли жангчилар кўп”, — деди Двалишвили Бредли Мартинга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни БАА нинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC on ABC 7" турнирида Сендхаген(17-4) Умар Нурмагомедов(17-0) билан жанг ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!