
Дьёкерешнинг "Арсенал"га трансфери қачон якунланади?
"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дьёкереш Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтиш арафасида. Журналист Purple Panel’нинг хабарига кўра, икки клуб ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда.
Ҳозирда агентлар ўртасидаги комиссия тўловлари ва трансфер ҳақининг тузилиши бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, ҳеч қандай шошилиш ёки босим мавжуд эмаслиги таъкидланган.
27 ёшли футболчи учун ўтган мавсум жуда муваффақиятли ўтди — у 52 та ўйинда 54 та гол урди ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, форвардга жорий ёз давомида Англиянинг бошқа бир клуби - "Манчестер Юнайтед" ҳам жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Фикрлар