Дзаппакоста "Челси"дан кетиши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давиде Дзаппакоста жорий ёзги трансферлар даврида жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

“Қарор норозилик келтириб чиқмаслиги учун Давиденинг ўзи билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилинади. У клубга келган пайтидан бошлаб ўз профессионаллигини намойиш қилди”, - дейди жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард.

Маълумот учун, 27 ёшли Дзаппакоста “Челси”да 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!