Дзюба фаолиятини "Нефтчи" ёки "Қорабоғ"да давом эттириши мумкин
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Артём Дзюба фаолиятини Озарбайжон чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 33 ёшли футболчи айни дамда Бокуга етиб келган. У бу ерда “Нефтчи” ёки “Қорабоғ” клуби билан музокара олиб бориши мумкин.
Ҳозирда 33 ёшли Дзюба эркин агент мақомида ва шу сабабли бошқа клубга текинга ўтиши мумкин. Аввалроқ, ҳужумчи турк клублари билан музокаралар олиб бораётгани, бироқ унинг трансфери ҳали амалга ошмагани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар