Дзюба Иброҳимҳалил Йўлдошев жамоасига ўтадими?
Ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп сурадиган Россиянинг “Пари НН” клуби спорт директори Игорь Кудряшов жамоага Артём Дзюбанинг эҳтимолий трансфери бўйича тарқалган хабарларга фикр билдирди.
“Артём Дзюба - маҳоратли футболчи. Албатта, у "ПариНН" ни кучайтирган бўларди. Лекин Артём билан орамизда ҳеч қандай суҳбат бўлмади”, - деди Кудряшов.
34 ёшл Дзюба ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Адана Демирспор" клуби бўлган. У ўз вақтида "Зенит" ва "Спартак" клубларидаги ўйинлари билан танилган.
Эслатиб ўтамиз, "Пари НН" 17 турдан сўнг Россия премьер-лигаси мусобақа жадвалида 19 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Фикрлар