Дзюба йил одами деб топилди
Ads

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ва Россия терма жамоаси форварди Артём Дзюба GQ журнали талқини бўйича йил одами деб топилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 30 ёшли футболчи ЖЧ-2018да 5та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди. Россия терма жамоаси эса мусобақанинг чорак финалига қадар етиб боргна эди.