Дзюдо. Андижонда Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида дзюдо бўйча кадетлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтовчи турнир кутилганидек шиддатли ва кескин курашларга бой кечди.
Эътиборлиси, қизлар ўртасидаги барча вазнларда хоразмлик дзюдочилар Ўзбекистон чемпиони бўлишди. Ўғил болаларда икки вазнда Тошкент вилояти, яна битта вазн тоифасида Самарқанд вилояти терма жамоаси дзюдочиси шоҳсупага кўтарилди.
Бугун мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.



Фикрлар