Дзюдо бўйича Анталья Гран-присида бугун 1 вакилимиз қатанашади
Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақада бугун иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида ўрта вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Терма жамоамиздан -73 кг вазнда курашадиган Ғиёсжон Бобоев ушбу кун дастурида ўз омадини синаб кўради. Вакилимизнинг биринчи босқичдаги рақиби молдовалик Ян Наку бўлади. бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган беллашувда ҳамюртимиз Керман Нуриллаев (-60 кг) терма жамоамиз ҳисобига кумуш медалини олиб келган эди.
Фикрлар