Дзюдо бўйича Анталья Гран-присига қуръа ташланди
Эртага Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи нуфузли мусобақа старт олади. Токио олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади, дея хабар бермоқда МОҚ.
Бугун анъанага мувофиқ мусобақадан аввал матбуот-анжумани ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра дзюдочиларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:
-60 кг: Достон Рўзиев – Даниэль бен Дэвид (Исроил)
-60 кг: Кемран Нуруллаев – Кун-Лин Йех (Хитой Таипейи)
-66 кг: Шаҳрам Аҳадов – Ёқубжон Боқиев (Тожикистон) / Матей Полияк (Словакия)
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев – Ян Наку (Молдова)
-90 кг: Шаҳзод Собиров – Микоил Ўзерлер (Туркия) / Густаво Ассис (Бразилия)
-100 кг: Аловиддин Жўрақулов – Элмар Гасимов (Озарбайжон)
+100 кг: Алишер Юсупов – Рустам Коцоиев (Озарбайжон)
Фикрлар