Дзюдо. Давлат Бобонов дунёнинг энг яхши дзюдочиси бўлишга номзод

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2022 йилнинг энг яхши дзюдочиси бўлишга номзод спортчиларни эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов “Йилнинг энг яхши эркак дзюдочиси” номинациясининг номзодлари орасида эътироф этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Регламентга кўра, овоз бериш жараёни 12-31 январь кунлари awards.ijf.org платформасида бўлиб ўтади. Ғолиб 5 февраль куни Париж “Катта дубулға” турнири доирасида эълон қилинади. Давлат Бобоновга бу борада яна 4 нафар дзюдочи рақиблик қилади: Тато Григалашвили (Грузия), Энди Гранда (Куба), Согбатар Сенд-Очир (Мўғулистон), Хифуми Абе (Япония).

Эслатиб ўтамиз, Бобонов 2022 йил давомида Париж “Катта дубулға” турнири ва Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза, Улан-Батор “Катта дубулға” турнирида кумуш ва Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!