Дзюдо. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум

  • 3 июнь, 15:29
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Дзюдо
CHERY AUTO

13-20 июн кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри йилнинг энг нуфузли мусобақаси - дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 

Tecno

Ҳозиргача дунё биринчилигидаги ўз иштирокини 94 давлат тасдиқлаган. Улар таркибида жами 572 (302 эркак, 270 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун қимматли очколар учун баҳсларга киришади. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. 

Мураббийлар штаби томонидан тақдим этилган таркиб расман тасдиқланди. Яккалик баҳсларида максимал иштирокчи - 18 нафар (9 эркак, 9 аёл) дзюдочи билан қатнашамиз. Аралаш жамоавий мусобақада шунингдек, Обидхон Номонов, Ширинжон Йўлдошева ва Умида Ниғматова ҳам татамига чиқади.

Венгрияга йўл оладиган таркиб:

-60 кг: Баҳром Ботуров
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Нурбек Муртозоев
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов 
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

ҚИЗЛАР
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
-52 кг: Муҳайё Аҳматова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Маржона Нуруллоева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Аралаш жамоавий баҳслар учун: 
-73 кг: Обидхон Номонов
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
+78 кг: Умида Ниғматова

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek10
04/06/2025 00:39
Omad spirtchilarimizga