Дзюдо. Келдиёрова Улан-Батор “Катта дубулға” турнири чемпиони!
Мўғулистонда старт олган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунига етиб бормоқда. Турнирнинг илк куни жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Ҳамюртимизга ҳал қилувчи беллашувда россиялик Алеся Кузнецова рақиблик қилди. Қизиқарли курашларга бой беллашувда Келдиёрова ғалаба қозониб, “Катта дубулға” турнирларининг икки карра ғолибига айланди.
Яна бир аҳамиятли томони, Диёра Келдиёрова Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 500 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Фикрлар