Дзюдо. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги якунига етди

Термиз шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги мамлакат Кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан сараланган 900 нафарга яқин дзюдочи ғолиблик йўлида баҳс олиб борди.  

Термиз Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ўтказилган мусобақанинг сўнгги куни оғир вазнларда беллашувлар ташкил этилди. Ўғил болалар -81, -90, +90 кг, қизлар эса -63, -70 ва +70 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. 

Якуний натижаларга кўра, Хоразм вилояти терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза медали жамғариб, Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. Умумжамоа ҳисобида Самарқанд ва Тошкент вилояти жамоалари кучли учликдан жой олишди. 

Учинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси:
1. Шомурод Шомуродов (Бухоро)
2. Камронбек Абдирайимов (Тошкент шаҳри)
3. Ҳаётбек Норқулов (Самарқанд)
3. Баҳодир Йўлдошев (Тошкент шаҳри)
 
-90 кг вазн тоифаси: 
1. Олимжон Бабаев (Хоразм)
2. Шоҳжаҳон Валижонов (Сурхондарё)
3. Акобир Йўлдошев (Сурхондарё)
3. Оқилбек Туробов (Қашқадарё)

+90 кг вазн тоифаси: 
1. Оғабек Келдиёров (Қашқадарё)
2. Адҳамжон Тешабоев (Хоразм)
3. Меҳриддин Бердимуродов (Сурхондарё)
3. Нурдавлат Рустамов (Хоразм)

ҚИЗЛАР:

-63 кг вазн тоифаси:
1. Динора Самандарова (Хоразм)
2. Сабрина Ҳайитова (Бухоро)
3. Малика Бектурдиева (Хоразм)
3. Дилсўз Эшниязова (Самарқанд)

-70 кг вазн тоифаси:
1. Шохиста Тўраева (Тошкент шаҳри)
2. Севинчой Хударганова (Хоразм)
3. Сабрина Абдуллаева (Бухоро)
3. Орзу Темирова (Қашқадарё)

+70 кг вазн тоифаси:
1. Нилуфар Саъдуллаева (Қашқадарё)
2. Хонзодабегим Усмонқулова (Самарқанд)
3. Бегойим Тоштемирова (Сурхондарё)
3. Асилабону Қудратова (Қашқадарё)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!