Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг ярим финалида Мўғулистонга қарши татамига чиқади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги дунё биринчилигининг аралаш жамоавий баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига қадар Францияни 4:1, Қозоғистонни 4:3 ҳисобида енгди. Энди ҳамюртларимиз ярим финалда мўғулистонлик дзюдочиларга қарши татамига чиқади.  

81 кг: Иномжон Баҳодиров — Темуулен Баяржавҳлан 

+63 кг: Умида Ниғматова — Маралмаа Ҳурелчулуун 

+81 кг: Алибек Дурдиев — Амартувшин Намсрайжав

-48 кг: Динора Ҳасанова — Мишил Алтаншагай

-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров — Тегш-Очир Нармандаҳ

-63 кг: Мафтуна Аҳмедова — Тсендбазар Машбат

Маълумот учун, Мўғулистон 1/8 финалда Хитой Тайпейини 4:2, 1/4 финалда анча кучли ҳисобланган IJF байроғи остида қатнашаётган россиялик дзюдочиларни 4:3 ҳисобида мағлуб этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!