Дзюдо. Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади

Хабар берганимиздек, Абу-Даби шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг бугунги дастурида бир нафар ҳамюртимиз татамига чиқди.

Эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатининг бронза медали учун кечган беллашувда Корея Республикаси дзюдочиси Жун Ҳван Лига қарши татамига чиқди. Афсуски, вакилимиз медаль учун кечган беллашувда рақибига имкониятни бой бериб қўйди. 

Шундай бўлса-да, Болтабоев жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги сўнгги 720 рейтинг очкони қўлга киритди.

Маълумот учун, Шарофиддин Болтабоев шу ой бошида Астанада бўлиб ўтган "Катта Дубулға" турнирида чемпион бўлган эди.

Терма жамоамиз аъзоларининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!